Ходимни ҳомиладор ёки фарзанди борлиги сабабли ишдан бўшатиш тақиқланди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга биноан ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланди.
Шунингдек, кодексга «Ягона миллий меҳнат тизими» орқали электрон шаклда меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспорт ёки ID-картасига оид маълумотларни мустақил равишда ахборот тизимлари орқали сўраб олиш мумкин бўлади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг