Хитойда жонидан тўйган эркак ўлимга ҳукм қилинди

Хитой суди япон мактаб автобусига пичоқ билан ҳужум қилган эркакни 10 дақиқада ўлимга ҳукм қилди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.
Ўтган йилнинг июнь ойида 52 ёшли Чжоу Цзяшэн Шанхайда болаларни олиб кетаётган автобусга ҳужум қилиб, она ва болага жароҳат етказган, уни тўхтатишга уринган хитойлик автобус кузатувчисини эса пичоқлаб ўлдирган эди.
Таъкидланишича, эркак кўп миқдорда қарздорлиги ва бошқа яшашни истамагани учун уч кишини пичоқлаган. 10 дақиқа давом этган суд натижасига кўра, айбланувчи ўлимга ҳукм қилинди.
Бу воқеа ўтган йили Хитойда япон болаларига қарши содир этилган икки пичоқли ҳужумдан бири бўлиб, мамлакатда японларга қарши кайфият кучайишидан хавотир уйғотди. Токио Пекиндан Хитойдаги фуқароларининг хавфсизлигини таъминлашни сўради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг