Хитойда кучли довул юз берди. Қурбонлар бор
Хитойнинг Цзансу провинциясида юз берган кучли довул оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлган ва 100 дан ортиқ одам тан жароҳат олган. Манбага кўра, мамлакат шарқида жойлашган Нантонг шаҳрида дўл ёғиб, кучли довул содир бўлган.
Шаҳар маъмурлари бу ерда шамолнинг тезлиги 45 м/с.гача етганини маълум қилди. Кучли довул оқибатида дарахтлар йиқилган, электр узатиш тармоқларига зарар етган, айрим бинолар ва шахсий автомобиллар шикастланган.
Расмийларга кўра, табиий офат ҳудудида бўлган уч мингга яқин одам шошилинч равишда эвакуация қилинган, барча жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Бўрон оқибатларини бартараф этишга киришилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг