Хитой компанияси Навоийда 70 миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хитойнинг «Kashgar Changsheng Technology Co., Ltd» компанияси вакилларини қабул қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва логистика жараёнларига илғор технологияларни жорий этишга ихтисослашган мазкур компания Евроосиё бозорида фаол кенгаяётган йирик инвесторлардан саналади.
Учрашув давомида хитойлик ишбилармонлар Навоий вилоятида қишлоқ хўжалигини инновацион асосда ривожлантиришга қаратилган қатор таклифларни тақдим этди.
— Жумладан, 10 минг гектардан ортиқ ер майдонларида томчилатиб суғориш ленталари ишлаб чиқариш, уруғчилик, пахта тозалаш ҳамда тўқимачилик корхоналарини барпо этиш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди, — дейди вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бош мутахассиси Элёр Жумаев. — Инвесторлар ушбу объектларни барпо этиш ва ишга тушириш учун келгуси уч йилда камида 70 миллион доллар сармоя киритиш режасини маълум қилди.
Ҳоким Нормат Турсунов таклиф этилган лойиҳалар мутахассислар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиши, шунингдек, ҳамкорликни тез фурсатда йўлга қўйиш учун амалий келишувлар ишлаб чиқилиши ҳақида маълум қилди.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг