Хитой компаниялари Фарғона вилоятига қурилиш соҳаси учун инвестиция киритади
Фото: “Халқ сўзи”
Маълумки, шу йилнинг 17 – 18 октябрь кунлари Президентимиз Хитой пойтахти Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида ташкил этилган учинчи халқаро форумда иштирок этди. Самарали мулоқотлар давомида ижтимоий –маданий, иқтисодий, хусусан, тадбиркорлик, инвестиция сингари муҳим соҳаларда истиқболли келишувларга эришилди.
Икки томонлама манфаатли келишувлар самараси сифатида шу кунларда Фарғона вилоятига келган Хитойнинг “Jilin Zhong Tian” компанияси раҳбари Чжао Вэй бошчилигидаги ушбу компания вакиллари ҳамда “Хуэйженши” компанияси таъсисчиси Сун Цзи ва директори Лу Шу Бо вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан юзма – юз мулоқот ўтказди.

Таъкидлаш ўринли, “Jilin Zhong Tian” компанияси томонидан Фарғона шаҳрида беш юлдузли меҳмонхона, савдо – кўнгилочар маркази ҳамда апарт-резиденция мажмуаси барпо этиш режалаштирилмоқда. Учрашувда ушбу режа асосида ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳаси муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Хуэйженши” компанияси томонидан эса Фарғона шаҳрида бунёд этилаётган Экошаҳар ҳудудида тўғридан тўғри Хитой инвестицияси ҳисобига 12 қаватли турар-жойлардан иборат мажмуа барпо этиш мақсад қилинган.

— Биз Хитойда кўплаб замонавий меҳмонхоналар ҳамда ресторанлар тармоғига эгамиз. Қурилиш соҳасида қарийб 20 йиллик тажрибамиз бор,—дейди “Jilin Zhong Tian” компанияси раҳбари Чжао Вэй. — Фарғонада амалга ошириш режалаштирилаётган истиқболли лойиҳа учун 50 миллион доллар атрофида инвестиция йўналтириш кўзда тутилган.
Бугунги учрашувда икки ҳафта муддатда беш юлдузли меҳмонхона, савдо – кўнгилочар маркази ҳамда апарт – резиденция мажмуаси режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Ўз навбатида “Хуэйженши” компанияси таъсисчиси Сун Цзи Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, янги шаҳарчада 12 қаватли турар-жойлар қуриш истагида эканлигини маълум қилди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг