Хитой етакчиси Ўзбекистон Президентини Наврўз билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ҳурматли Президент жаноблари!
Ўзбекистоннинг миллий байрами – Наврўз айёми билан Хитой ҳукумати ва халқи ҳамда шахсан ўз номимдан Сизни ва Ўзбекистон халқини чин қалбимдан муборакбод этишдан ғоят мамнунман.
Ўтган йили сентябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифим чоғида бўлиб ўтган дўстона ва сермаҳсул музокараларимиз натижаси ўлароқ мамлакатларимизнинг стратегик ҳамкорлигини янада ривожлантирувчи, халқларимиз манфаатига хизмат қилувчи қўшма баёнот қабул қилдик, давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболларини белгилаб олдик.
Мен Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратаман. Сизнинг жорий йил май ойига режалаштирилган илк «Хитой – Марказий Осиё» саммитида иштирок этишингизни ва Хитойга давлат ташрифингизни кутиб қоламан.
Сиз билан биргаликда Хитой – Марказий Осиё муносабатлари истиқболлари ҳамда мамлакатларимизнинг икки томонлама ҳамкорлигига оид катта режаларини муҳокама этишимиз Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини янада юқори даражага кўтаришига ишончим комил.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик-саломатлик, масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.
Дўст Ўзбекистон халқига бахт ва фаровонлик ҳамиша ёр бўлсин!
Эҳтиром ила,
Си Сзиньпин,
Хитой Халқ Республикаси Раиси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг