Хитой банклари ходимларни сунъий интеллектга алиштиришни бошлади
Хитой банклари HR ходимлари харажатларини камайтириш ва самарадорликни ошириш мақсадида уларни сунъий интеллектга алиштирмоқда. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Хитой банклари тобора кўпроқ ходимларни танлаш харажатларини камайтириш ва самарадорликни ошириш мақсадида суҳбатлар ўтказиш учун сунъий интеллектга асосланган воситаларни жорий этмоқда.
“Bank of China” ва “Industrial and Commercial Bank of China” каби давлат банклари, шунингдек, “Hangzhou Bank” ва “Shanghai Bank” сингари минтақавий молиявий ташкилотлар аллақачон бундай усулга ўтиб бўлган.
Сунъий интеллект интервьюлар олиб, кунига 2,5 мингтагача суҳбат ўтказмоқда. Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда суҳбатлар ёзма имтиҳондан кейин ва шахсий суҳбатдан олдин ўтказилади.
Талабгорлар сунъий интеллект суҳбатчиси билан мулоқотдан олдин махсус дастурий таъминотни юклаб олишлари, шунингдек, камера ва микрофоннинг ишлашини текшириб кўришлари зарур.
Бундай суҳбатлардан иштирок этган номзодлардан бирининг айтишича, суҳбат ўтказувчи тарафкашликдан холи бўлиб, номзодга ҳеч қандай босим ўтказмайди.
Бунга қарамасдан, суҳбатлашганлардан бошқа бири ушбу воситада инсонлар билан мулоқот қилиш учун зарур бўлган нозиклик етишмаслигини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг