Ханчжоу шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг XX йиғилиши бўлиб ўтади

Шу йил 23 апрель куни Ханчжоу шаҳрида Хитой Халқ Республикаси раислигида ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг XX йиғилиши бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбирда Беларус Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий судлари делегациялари иштирок этади.
Шунингдек, йиғилишда ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкор-мамлакатлар – Озарбайжон ва Туркия Олий судлари раислари, ШҲТ Котибияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси вакиллари қатнашади.
Тадбир давомида ШҲТга аъзо давлатлар Олий судларининг қонун устуворлиги, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида ҳамкорлигини янада фаоллаштиришга қаратилган қатор долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг