Расман: Ханчжоу — 2022 Параосиё ўйинлари ҳам қолдирилди

01:44 18 Май 2022 Спорт
996 0

Ханчжоу — 2022 Пара Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси (HAPGOC) ва Осиё Паралимпия қўмитаси (APC) бугун жорий йил 9-15 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режадаштирилган Пара Осиё ўйинларининг бошқа муддатга кўчирилганини эълон қилди. Бу ҳақда APC расмий сайти хабар бермоқда.

Бу эълон Осиё Олимпия Кенгаши ва ташкилий қўмита (HAPGOC) томонидан Хитойда Covid-19 пандемияси билан боғлиқ нохуш вазиятнинг давом этаётгани туфайли Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларини кейинга қолдириш тўғрисида қабул қилинган қароридан сўнг эълон қилинди.

APC, Хитой Паралимпия қўмитаси ва HAPGOCдан ташкил топган ишчи гуруҳ энди 2023 йилда бўлиб ўтадиган Ўйинларни қайта режалаштириш устида иш олиб боради. Яқин келажакда бу ҳақда қўшимча маълумотлар эълон қилиниши кутилмоқда. Таъкидлаш керакки, ўйинларнинг рамзи, шиори ва йили ўзгаришсиз қолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер