Халқларни яқинлаштирувчи маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали

Фото: Халқ сўзи
Пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек номидаги Марказий боғда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар иштирокида XVIII маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди.
Фестивалнинг асосий мақсади пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига турли мамлакатларнинг маданий мероси билан яқиндан танишиш имкониятини тақдим этиш, шунингдек, республика Меҳрибонлик уйларига хайрия ёрдамини кўрсатишдан иборат бўлди. Тадбирда 28 та хорижий ваколатхона вакиллари иштирок этди. Хорижий мамлакатлар миллий таомларининг кенг ассортиментини намойиш этиш билан бирга фольклор-этнографик жамоаларнинг чиқишлари ҳам ташкил этилди.
Афғонистон, Озарбайжон, Миср, Беларус, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Италия, Индонезия, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Кувайт, Қирғизистон, Қозоғистон, Малайзия, БАА, Фаластин, Россия, Руминия, Тожикистон, Туркия, Ўмон, Чехия, Европа Иттифоқи давлатлари ўзларининг бой миллий ранг-баранглигини намойиш этди. Байрам тадбирида, шунингдек, БМТ, ЕТТБ, бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам фаоллик кўрсатди.
Халқаро тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси 2000 йилдан буён анъанавий Маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивалини ўтказиб келаётгани, унда мамлакатимизда фаолият юритаётган элчихоналар ходимлари ўзларининг кулинарлик маҳоратини намойиш этиш имкониятига эга бўлаётгани қайд этилди.
Ушбу фестиваль хайрия тадбири экани ҳам маълум қилинди. Миллий таомлар савдосидан тушган барча маблағлар Тошкент ва Фарғона шаҳарларидаги Меҳрибонлик уйларига топширилади. Фестиваль иштирокчиси, Германия элчихонасининг маданият ва матбуот масалалари бўйича бўлими раҳбари Хори Адлка интервью берди.

— Хорижий дипломатик миссияларга ўз миллий маданияти ва таомларини кенг намойиш этиш имконияти яратилгани ва ушбу гўзал байрамни ташкил этгани учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига миннатдорчилик билдирамиз. Бугунги фестивалда бошқа мамлакатлар қатори Германия акиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Бу галги фестиваль ўзига хос рамзий маънога эга. Чунки бу йил Германия ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлари ўрнатилганига 30 йил тўлди. Айни фестиваль ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алоқаларнинг кенгайишига хизмат қилади. Тўғри маданият сиёсат ёки иқтисодиёт эмас. Аммо маданий алоқалар халқларни бир-бирига яқинлаштиради.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
Янгиликлар тақвими
« | Июнь 2025 | » | ||||
---|---|---|---|---|---|---|
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 | 1 |
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг