Халқаро математика мусобақасида ўзбекистонлик ўқувчилар 18 та медални қўлга киритди
Ҳиндистонда бўлиб ўтган Халқаро математика мусобақасида ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Дунёнинг 30 та давлатидан 576 нафар иқтидор қатнашган билимлар беллашув якунида ҳамюртларимиз 3 та олтин, 4 та кумуш ва 11 та бронза медаллари қўлга киритди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон терма жамоаси 8 нафар иқтидорли ёшлардан иборат бўлиб, уларнинг барчаси совриндорлар қаторидан жой олди.
Катта ёшлилар жамоасида медаль олганлар (Key Stage III):
Озодбек Ахтамов — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси (олтин медаль);
Асадбек Бобоқулов — Тошкент шаҳридаги С.Ҳ.Сирожиддинов академик лицейи 1-босқич ўқувчиси (олтин медаль);
Элбек Зоҳиджонов — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси (кумуш медаль);
Расулбек Ғаффаров — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси (бронза медаль);
Кичик ёшлилар жамоасида (Key Stage II):
Дилдора Маҳкамова — Олмазор туман ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синф ўқувчиси (олтин медаль);
Бахтиёр Остонов — Қоракўл туман ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синф ўқувчиси (кумуш медаль);
Меҳмонбек Амонов — Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси (бронза медаль);
Азизбек Мамажанов — Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, 3-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси (бронза медаль).
Шунингдек, ихтиёрий равишда ота-онаси ва устозларининг ташаббуси билан иштирок этган ўқувчилар орасидан 10 нафари муваффақиятли иштирок этди ва қуйидагича тақдирланди:
Катта ёшлилар жамоасида медаль олганлар (Key Stage III):
Асадбек Аслонов — Навоий шаҳар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11 синф ўқувчиси (кумуш медаль);
Давронбек Диёров — Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани 48-мактабнинг 9-синф ўқувчиси (бронза медаль);
Муҳаммадали Расулов — Қоракўл туман ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси (бронза медаль)
Абдулазиз Раджабов — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси (бронза медаль);
Зуфар Норкулов — Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, 45-мактабнинг 8-синф ўқувчиси (бронза медаль);
Кичик ёшлилар жамоасида медаль олганлар (Key Stage II):
Камронбек Камолов — Бухоро шаҳар, 35-ИДУМнинг 6-синф ўқувчиси (кумуш медаль);
Муҳаммад Олимбоев — Гулистон шаҳридаги Президент мактабининг 6-синф ўқувчиси (бронза медаль);
Аббос Сатторов — Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синф ўқувчиси (бронза медаль);
Умарбек Убайдуллаев — Сергели туман ихтисослаштирилган мактабнинг 6-синф ўқувчиси (бронза медаль);
Муҳаммадшоҳ Мардонов — Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактабнинг 6-синф ўқувчиси (бронза медаль).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг