Халқаро кузатувчи: «Ўзбекистонликлар ўз келажагига, Ватани тараққиётига бефарқ эмас»
Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"
Шу йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови миллий қонунчилигимизга мувофиқ, демократик тамойилларга тўла мос ҳолда, кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Буни нафақат ҳамюртларимиз, балки ушбу муҳим сиёсий жараённи кузатиш учун мамлакатимизга таклиф этилган хорижлик экспертлар ҳам эътироф этмоқда.
«Юртингизга тўрт йил илгари келгандим Кейинги йиллардаги ўзгаришлар, амалга оширилган бунёдкорлик ишлари яққол сезилди. Халқаро кузатувчи сифатида бир нечта сайлов участкаларида бўлиб, жараённи кузатиб бордим.
Энг аввало, шуни таъкидлашни истардимки, фуқароларнинг Президент сайловига нисбатан муносабати ниҳоятда ижобий. Буни аҳолининг ушбу муҳим сиёсий тадбирдаги иштирокидан ҳам сезиш мумкин. Фуқароларда сайловда «менинг овозим муҳим», деган қараш шаклланган. Демак, ўзбекистонликлар ўз келажагига, Ватани тараққиётига бефарқ эмас.
Масалан, эътиборимни тортган жиҳат, 89 ёшли кекса нуронийнинг сайлов участкасига келиб, овоз бериши бўлди. У билан суҳбатимиз чоғида отахон фарзандларим тақдирига бефарқ бўлолмайман, шу боис сайловда ўзим овоз беришга келдим, деди.
Умуман, сайловга жиддий тайёргарлик кўрилган ва у адолат мезонлари асосида ўтди, деб ишонч билан айтоламан», — деди Афғонистоннинг “Ufuq news” ахборот агентлиги директори Махди Хусейн Али Мухаммад.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг