Халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) дафтарчаси учун 100 000 еврогача божхона тўловлари ва солиқларни тўлаш кафолатланади
Ҳукумат қарори (727-сон, 02.12.2021 й.) билан 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясини қўллаш ҳақидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) тартиб-таомиллари асосида ташиладиган товарлар оралиқ божхона органларида олиб кириш ёки олиб чиқиш учун бож ва солиқларни тўлаш ёки депозитга қўйишдан озод этилади.
Бундай божхона органларида ХЙТ дафтарчасини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.
ХЙТ тартиб-таомилларига асосан муҳрланган транспорт воситаларида, муҳрланган
ХЙТ тартиб-таомиллари қуйидаги ҳолатларда қўлланилади. Товарлар:
— ХЙТ дафтарчаси билан кузатиб борилса;
— Кафолат уюшмаси кафолати билан таъминланса;
— Божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишга рухсат берилган транспорт воситаларида,
Транспорт воситаларига “TIR” ёзувли лавҳа ёпиштирилиши лозим.
Ҳар бир ХЙТ дафтарчаси учун 100 000 еврогача божхона тўловлари ва солиқларни тўлаш кафолатланади.
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» божхона комплекси томонидан берилади.
Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг