Халқаро Амнистия ташкилоти Исроилни Ғазода геноцид содир этишда айблади
Фото: Anadolu
«Amnesty International» инсон ҳуқуқлари ташкилоти янги ҳисоботида Исроилнинг Ғазога қарши уруши геноцид белгиларига мос келиши таъкидланди.
Ташкилот бир неча ойлик тадқиқотлари, жумладан, гувоҳларнинг кенг кўламли интервюлари, визуал ва рақамли далиллар, сунъий йўлдошлар таҳлилининг якуни бўйича ана шундай хулосага келган.
«Amnesty International»га кўра, Исроил томонидан 1948 йилги Геноцид конвенцияси томонидан тақиқланган бешта ҳаракатдан камида учтасини Ғазода содир этилган. Булар сирасига тинч аҳолини ўлдириш, оғир жисмоний ёки руҳий зарар етказиш ва атайлаб ҳаёт шароитларини ёмонлаштириш киради.
«Исроил ҳар ойда Ғазодаги фаластинликларга инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматига тўғри келмайдиган муносабатда бўлиб, уларни жисмонан йўқ қилиш ниятини кўрсатмоқда. Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатдики, яҳудий давлати Ғазодаги фаластинликларга тузатиб бўлмайдиган зарар етказаётганини тўлиқ англаб, бир неча ойлар давомида геноцид ҳаракатларини амалга оширишда давом этган», — деди ташкилот бош котиби Аньес Калламар.
Шу ўринда унинг хулоса қилишича, Исроилнинг мақсади Ғазодаги фаластинликларни жисмонан йўқ қилиш ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг