Халқ амалий санъати устаси «Нақшбанд» ҳунармандчилик марказини ишга туширди
Бухоро шаҳрида бўлиб ўтаётган «Ипак ва зираворлар» фестивали ҳар бир ҳунарманд учун унутилмас байрамдир.

Ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланиб, элда обрў-эътибор топган Акмал Муҳитдинов шу байрамга ажойиб туҳфа ҳозирлади. У Бухоро тумани маркази Галаосиё шаҳрида муҳташам ҳунармандчилик марказини барпо этди. «Нақшбанд» дея номланган ушбу маскан бир гектар майдонни эгаллаган бўлиб,ўзига хос меъморий ечимга эга. Унинг биринчи биносида тасвирий санъат музейи, сайёҳлар учун мўлжалланган меҳмонхона ва ресторан жойлашган. Бухоронинг қадимий ипак қоғози, каштачилик буюмлари ҳамда сомондан тасвирий санъат асарлари тайёрланадиган бинода эса зарур барча қулайликлар яратилган. Яна бир бинода ёғоч ўймакорлиги устахонаси жойлашган.
Марказда ўттиз нафардан зиёд ҳунарманднинг фаолият юритиши учун қулайликлар муҳайё этилган. Бундан ташқари, қирқ нафардан зиёд ўғил-қиз «Уста-шогирд» усулида ҳунармандчилик сирларини ўрганяпти.
Уста бу ерда яқин истиқболда тош ўймакорлиги, хаттотлик ва миниатюра санъати йўналишида ҳам ўқув машғулотларини йўлга қўйиш ниятида. Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун маҳорат сабоқлари ҳам ўтилади.
Бу кўркам маскан давлатимизнинг миллий ҳунармандчиликни равнақ топтириш, илдизи неча минг йилларга бориб тақаладиган маданий меросимизни асраб-авайлаш йўлида амалга ошираётган ишларининг кичик бир маҳсули, албатта. Марказнинг очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Б. Зарипов ана шуни алоҳида таъкидлади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
(«Халқ сўзи»)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг