Каспий денгизи қирғоғида 112 та тюленнинг жасади топилди
Архив фото
Қозоғистон ҳудудидаги Каспий денгизи қирғоғида 100 дан ортиқ тюлень жасади топилди. Бу ҳақда Манғистов вилояти Экология департаменти хабар берди.
Таъкидланишича, департамент ходимлари Тупкараган тумани қирғоқ чизиғини кузатиш пайтида ҳаёт аломатлари йўқ бўлган 112 та тюленнинг жасадларини топишган.
Айни пайтда мутахассислар ҳодиса сабабини ўрганишмоқдалар. Шу мақсадда воқеа жойидан денгиз сувидан намуналар олинган.
Шу йилнинг 8 сентябрь куни «Daily Mail» газетаси Буюк Британиянинг Пембрей қишлоғидаги пляжда номаълум денгиз жонзотининг улкан жасади топилганини хабар қилган эди. Журналистларнинг сўзларига кўра, у 3 сентябрь кечаси қирғоққа чиқиб қолган. Улар китга тегишли деб тахмин қилинмоқда. Нашр маҳаллий аҳоли ва дам олувчилар топилманинг катталигидан ҳайратда қолганини таъкидлади. Айни пайтда, денгиз биологлари текширув олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг