Каратэчиларимиз Парижда, улар Токио — 2020 йўлланмалари учун кураш олиб боради
Келгуси ҳафтада Франциянинг Париж шаҳрида каратэ бўйича Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи сўнгги мусобақа ўтказилади. Унда мамлакатимиз спортчилари ҳам ўз омадларини синаб кўришади.
Шу мақсадда Ўзбекистон каратэ WKF терма жамоаси аъзолари Тошкент —Москва — Париж йўналиши орқали «модалар Ватани»га жўнаб кетишди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча каратэчиларимиз Японияда бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига биронта ҳам йўлланма олишмаган ва Париждаги квалификацион турнир бу йўлда улар учун сўнгги имконият саналади.
Париждаги мусобақага Ўзбекистон делегацияси қуйидаги таркибда жўнаб кетди:
Баҳодир Маматназаров – делегация раҳбари,
Дилноза Бакирова – бош тренер,
Ўктам Бекпўлатов – тренер,
Садриддин Сайматов (-67 кг) – спортчи,
Достонбек Отаболаев (-75 кг) – спортчи,
Жаҳоншох Иброҳимов (+75 кг) – спортчи,
Баҳринисо Бобоева (-55 кг) – спортчи,
Севинч Раҳимова (-61 кг) – спортчи,
Дилдора Алиқулова (+61 кг) – спортчи,
Баҳриддин Аҳмедов – шифокор,
Ҳусан Турғунов – массажчи.
Шунингдек, мусобақада икки нафар ҳакамимиз ҳам иштирок этади. Булар – Азизбек Бўриев ҳамда Алишер Қиличев.
Умид қиламизки, мусобақа якунида Токио-2020 Олимпиадасига қўлга киритилган лицензияларимиз сони ортади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг