Каратэ: беллашувлар спортчиларимиз учун омадли якунланди

22:49 25 Февраль 2023 Спорт
743 0

Каратэчиларимиздан яна икки медаль. БААнинг Фужайра шаҳрида ўтаётган каратэ WKF бўйича ёшлар лигасининг бугунги куни ҳам ўзбекистонлик спортчилар учун омадли якунланди.

14-15 ёш тоифасида кечган беллашувларда Ҳумоюн Ҳалимов (-52 кг) кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳалимов финалда бельгиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, ушбу ёш тоифасида Муҳаммадризо Абдулатипов (+70 кг) бронза медалига эга чиқди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер