Канада бош вазири Жастин Трюдо истеъфога чиқишини эълон қилди. Бунга сабаб нима?

12:25 07 Январь 2025 Дунё
156 0

53 ёшли вазир Жастин Трюдо душанба куни истеъфога чиқишини эълон қилди. У Либерал партия янги етакчини сайлагандан кейин ўз лавозимини тарк этади.

Трюдо куз ойларида бўлиб ўтадиган умумий федерал сайловлар ўтказилишини ислоҳ қила олмаётганидан афсусда эканлигини билдирган.

Аслини олганда, унинг истеъфога чиқишида худди шу масала сабаб дея кўрилмоқда. 11 йил давомида Либерал партия раҳбари ва тўққиз йил бош вазир бўлган Трюдо Доналд Трампнинг тариф бўйича таҳдидларидан тортиб, асосий иттифоқчиларнинг истеъфоси ва ҳалокатли ижтимоий сўровларгача бўлган инқирозларга дуч келди. Унинг истеъфоси айнан шу йил охирида бўлиб ўтиши кутилаётган сайловларда ютқазишдан олдинги «сакраш» сифатида намоён бўлмоқда.

Трюдо 2015 йилда Канадага каттадан-катта ўсишларни ваъда қилган. У иқлим ўзгаришлари ва тубжой халқларга нисбатан зўравонлик каби муаммолар билан яхши ишлади. Шунга қарамай, унинг фаолиятида сўнгги йиллар иқтисодий норозиликлар кучайиши билан кўзга ташланади.

Бундан аввалроқ Доналд Трамп Канададан АҚШга кирувчи барча маҳсулотларга 25 фоизлик бож жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолашини айтганди. Трамп ижтимоий тармоқларда Трюдо ва Канада мамлакатини камситиб, бош вазирни «Буюк Канаданинг губернатори» деб атаган.

Бу истеʼфодан кейин Трамп Канада ва АҚШнинг бирлашиши кераклиги ҳақидаги фикрини икки баравар кучайтирди. У Канада 51-штат бўлиши аҳолига нажот йўли бўлади деган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер