«Камбағални урма-сўкма...» ёхуд 5,2 млрд. сўм кредит маблағлари қаерга ғойиб бўлди?
Темур Эшбоев/«Халқ сўзи». Оила муқаддас хилқат. Мамлакатимизда у жамият ва давлатнинг муҳофазасига олиниб, (Конституция 76-моддаси) мустаҳкамлиги ва фаровонлиги йўлида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Республикамиз Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги Фармони шулардан бири бўлиб, унга кўра «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш ҳамда назорат органларининг бу борадаги устувор вазифалари белгилаб берилган.
Навоий вилояти прокуратурасида ўтказилган матбуот анжумани мазкур дастурнинг 2024 йилдаги ижроси самаралари ҳамда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш йўлидаги чора-тадбирларга бағишланди.
Таъкидланишича, 2024 йил 1 сентябрь ҳолатига вилоятда 2723 та кам таъминланган оила рўйхатга олинган бўлиб, бириктирилган раҳбарлар томонидан уларнинг 17 157 та муаммолари аниқланган. Йил якуни билан ушбу муаммоларнинг 90 фоиздан ошиқроғи бартараф этилган.
— Олиб борилган ижобий ишлар билан бир қаторда ҳудудларда камбағал оилаларга бириктирилган раҳбар ходимлар томонидан ишлаб чиқилган индивидуал дастурларда белгиланган хизматлар кўрсатилмасдан оилалар ўз ҳолига ташлаб қўйилиши ҳолатлари аниқланди, — дейди вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Д. Раҳматуллаев. — Хусусан, қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасига кўра жами 418 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди. Шундан, 3 та тақдимнома ва 15 та протест киритилиши, 13 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий ва 23 нафарига интизомий иш қўзғатиш ҳақида қарорлар қабул қилиниши, жиддий қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 5,2 млрд. сўмлик кредит маблағлари талон-тарож қилинганлиги ҳолатлари юзасидан 15 та ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилиши таъминланди. Шунингдек, 350 нафар мансабдор шахсларга нисбатан расман огоҳлантирувлар эълон қилинди.
Шунингдек, ўтказилган текширишлар давомида 23 нафар ҳоким ёрдамчиларининг интизомий жавобгарлик масалалари ҳал этилиши таъминланди.
Матбуот анжуманида камбағалликни қисқартириш бўйича прокуратура органларининг раҳбар ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳам маълумотлар берилиб, журналистлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича аниқ жавоблар олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг