Кам учрайдиган ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга ёрдам кўрсатилади
«2026–2030 йилларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–331-сон, 03.11.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълум қилди.
Унда айтилишича, мазкур қарорга кўра, 2026–2030 йилларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларни даволаш ва олдини олишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланган, жумладан:
- Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул даволанадиган кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликлар турини 5 тадан 10 тага етказиш;
- ушбу касалликларга чалинган болаларнинг дори воситалари, махсус озиқ-овқатлар ва тиббий жиҳозлар билан таъминланиш даражасини 95 фоиздан 99 фоизгача етказиш;
- кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиклаш.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан ушбу турдаги касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган беморлар бепул тиббий кузатувда бўлади ва даволаниш ишлари давом эттирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг