Йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш чораси кўриляпти

15:10 21 Декабрь 2022 Жамият
472 0

Фото: Халқ сўзи

Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши аҳолига транспорт хизмати кўрсатишда ҳам қатор муаммоларни келтириб чиқариши сир эмас. Натижада ҳайдовчилар томонидан йўл ҳақларини ошириш ҳолатлари кузатиляпти. Баъзан эса жамоат транспортлари етишмаслиги йўловчиларнинг манзилга ўз вақтида етиб бора олмасликларига сабаб бўлмоқда.

— Бу каби салбий ҳолатларга ўз вақтида барҳам бериш мақсадида 10 та жамоатчилик ишчи гуруҳи ташкил этилган бўлиб, улар томонидан йўл ҳақини оширган, махсус рухсатномасиз хизмат кўрсатаётган, ҳаракат йўналишини асоссиз ўзгартираётган, бир сўз билан айтганда, йўловчиларга хизмат кўрсатиш тартибларини бузаётган ҳайдовчилар аниқланиб, тегишли чора кўрилмоқда,-дейди Андижон вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Машрабов.

Қолаверса, вилоят марказининг ўзида 2 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 24 соатлик иш тартиби жорий этилиб, улар томонидан жамоат транспортларига хизмат кўрсатиш ташкил этилди. 10 та чақирув такси хизмати тўлиқ иш фаолиятига ўтказилди. Буларнинг барчаси йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш имконини яратмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?