Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари автоҳалокатга учраган машиналарни Тошкент бўйлаб олиб юришди

19:13 05 Декабрь 2021 Жамият
1296 0

Тошкентда ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларига эътиборни кучайтириш мақсадида ЙҲХБ ходимлари томонидан қатор профилактика тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида катта зарар кўрган транспорт воситаларини олиб кетаётган эвакуаторлар пойтахт йўллари бўйлаб ҳаракатланишган.

Тадбир давомида ходимлар пойтахтдан Фарғона водийсига йўловчиларни шахсий ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар билан учрашди. Мулоқот чоғида ЙҲХББ ходимлари ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, транспорт воситасида йўловчиларга нисбатан масъулиятни эслатиб ўтди.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари махсус мактаб-интернатда бўлиб, ўқувчилар билан профилактика ишлари олиб борди ва уларни йўл ҳаракати қатнашчиларининг амалдаги қонунчилик талабларига риоя этишини тарғиб қилишга бағишланган танловда иштирок этишга таклиф қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер