Йил якунигача барча вилоят марказларида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида молиялаштириш жорий қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Жамоат транспорти тизимидаги ўзгаришларни тизимли давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Транспорт вазирлигига йил якунигача барча вилоят марказларида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида молиялаштиришни жорий қилиш топширилди.
Шунингдек, 1 мингта автобус олиб келиш режасини тўлиқ бажариб, ҳудудларга етказиш вазифаси қўйилди.
Жамоат транспортида электрон тўлов тизимини тўлиқ жорий қилиб, уни оммалаштириш Транспорт вазирлигининг устувор вазифаларидан бири бўлади.
Президент инвестиция ва ташқи савдо, қишлоқ хўжалиги комплексларидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.
Таъкидланганидек, ўтган олти ойда иқтисодиётга 15,5 миллиард доллар хорижий, шундан 14 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритилди. Ўсиш — 2,1 баробар.
Бироқ, ҳар бир доллар инвестиция ҳисобига яратилган қўшилган қиймат кўрсаткичи барча тармоқ ва ҳудудларда ҳам қониқарли эмас.
Бу тўқимачилик, чарм, фармацевтика тармоқларида, Сирдарё ва Бухорода 2 долларга, Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Жиззахда эса 2,5 долларга етмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Ёки, ҳар 1 минг доллар хорижий инвестиция солиқ тушумини ўртача 600 долларга оширган бўлса, Сирдарё, Навоий, Жиззах ва Сурхондарёда бу 300 доллардан кам.
Мутасаддиларга инвестиция лойиҳалари дастурини шакллантиришда уларни пухта таҳлил қилиш, қўшилган қийматни каррасига оширадиганларини киритиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг