Йил бошидан буён тез ёрдамга мурожаат қилган қанча одам касалхонага ётқизилгани маълум бўлди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11 ой ичида шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилганларнинг атиги 9 фоизи касалхонага ётқизилганини, қолган 91 фоизи эса жиддий ёрдам талаб қилмаслигини айтди.
Маълумотларга кўра, 11 ой давомида аҳоли томонидан тез тиббий ёрдам хизматига жами мурожаатлар сони 11 604 292 тани ташкил этган. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1 миллионга кўпдир. Энг кўп қўнғироқлар сони қуйидаги вилоятларга тўғри келади:
Фарғона вилояти — 1 373 997;
Андижон вилояти — 1 288 543;
Тошкент вилояти — 1 147 892;
Тошкент — 1 146 005.
Йил бошидан 1 декабргача тез тиббий ёрдам хизмати орқали 11 422 063 нафар беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Улардан фақат 1 049 221 киши касалхонага ётқизилган. Касалхонага ётқизиш даражаси 9% ни ташкил этди. Яъни, 90% дан ортиғида беморларга тиббий ёрдам жойида кўрсатилади. Бу шуни англатадики, тез ёрдам чақирадиган кўпчилик одамлар ёрдамга муҳтож эмас.
Шунингдек, вазирлик ҳар бир асоссиз чақириқ учун давлат ҳисобидан маълум харажатлар сарфланаётганини таъкидлади.
Бу халқнинг, яъни сиз ва биз, ҳаммамизнинг пулимиз. Қолаверса, тиббиёт ходимларининг ҳам вақти беҳуда кетмоқда. Энг ёмон ҳолатда, бошқа беморларни шошилинч тиббий ёрдам билан қамраб олиш камаяди, дейилади вазирлик баёнотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг