Ижтимоий видеороликлар танлови ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Коррупцияга қарши курашиш «Комплаенс-назорат» тизимини бошқариш бўлими томонидан ижтимоий видеороликлар танлови эълон қилинган эди.
Жорий йилнинг 18 декабрь куни ЎзДЖТУда ушбу танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, доцент, «Дўстлик» ордени, «Шуҳрат» медали соҳиби, халқ севган режиссёр, актёр, сценарист Ҳилол Насимов, ЎзДЖТУ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Валижон Саъдиев, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бўлим бошлиғи Баҳодир Эшбеков, Коррупцияга қарши курашиш «Комплаенс-назорат» тизимини бошқариш бўлим бошлиғи Баҳодир Ҳошимов ва совриндор талабалар иштирок этди.

Айтиш жоизки, бутун республика миқёсида ўтказилган мазкур танловдан кўзланган мақсад — коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу иллатга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия жараёнларида инновацион ғоялар ҳамда янги механизмлардан фойдаланган ҳолда, болаларда виждонлилик ва ҳалолликни, шунингдек, коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантиришдан иборат.
Маълумот учун айтиш мумкинки, танловга юборилган видеороликлар таълимга оид коррупцион жиноятларни очиб бериши ҳамда унинг оқибатларини олдини олишга тарғиб қилувчи ғояларни жамлаши, ҳажми 5 дақиқадан ошмайдиган, креатив, сифатли, оригинал ва муаллифлик ҳуқуқига асосланган ҳолда суратга олиниши ҳамда ЎзДЖТУ логотипини ўзида акс эттирган бўлиши керак эди.
Танлов ғолибларини аниқлашда асосий эътибор иштирокчиларнинг ижодий ёндашуви, сиёсий-ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда мавзуни аниқ очиб бера олганига қаратилди. Беллашув ёшларнинг коррупция жинояти бўйича ҳуқуқий билимларини ривожлантириш билан бирга, ёшларда коррупция муҳитини олдини олишда инновацион ёндашувга, мустақил фикрлашга ундайди.
Юборилган видеороликлар тажрибали эксперт ва мутахассислардан тузилган комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилди ва холисона баҳоланди.

Якуний натижаларга кўра, Бухоро давлат университети 4-босқич талабаси Аминжон Облоқулов 1-ўринни қўлга киритди ва махсус диплом ҳамда совға сифатида телевизор билан тақдирланди.
Шунингдек, 2-ўринга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 3-босқич талабаси Аброр Тўлахўжаев лойиқ деб топилиб, махсус диплом ва ноутбук билан, 3-ўринни эса Бухоро давлат университети 4-босқич талабаси Беҳруз Шукуров эгаллаб, махсус диплом ҳамда планшет билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг