Ижтимоий тармоқдаги жанг октагонга кўчди. UFC Макгрегор ва Порье ўртасидаги учинчи жанг ҳақида эълон қилди
Фото: Reuters
UFC ўзининг "Twitter"даги саҳифасида ирландиялик Конор Макгрегор ва АҚШлик Дастин Порье ўртасидаги учинчи жанг ҳақида эълон қилди.
Жанг 10 июль куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Баҳс UFC 264 мусобақаси доирасида ташкил этилади.
UFC раҳбари Дана Уайт аниқлик киритишича, ушбу мусобақага томошабинларнинг киришига рухсат берилади.
Қизиқ жиҳати, 12 апрель куни Макгрегор Порье билан жанг қилишдан бош тортганини эълон қилди. Гап шундаки, АҚШлик спортчи ирландиялик жангчини «Порье» хайрия жамғармасига ваъда қилинган хайрия маблағини ўтказмагани учун танбеҳ берган. Шундан кейин спортчилар ижтимоий тармоқларда баҳслашиб қолган.
Жорий йилнинг январь ойида АҚШлик спортчи 2014 йилги мағлубият учун ирландиялик жангчини нокаутга учратиб, қасос олган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг