Италия ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионати бронза медалига эга чиқди
Бугун, 27 ноябрь куни Қатар мамлакати мезбонлиги остида ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақасининг учинчи ўрин учун беллашув бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсда Италия ўсмирлар терма жамоаси бразилиялик тенгдошларига қарши майдонга чиқди. Учрашувнинг асосий вақти 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Пеналтилар сериясида эса Бразилия ўсмирлар терма жамоаси футболчилари Луиз Фелипе Пачеко ва Луиз Гуедеш зарбада адашди. Бундан фойдаланган италиянлар эса серияда 4:2 ҳисобига ғалаба қозонди.
Шу тариқа мусобақанинг нимчорак финалида Ўзбекистон U-17 терма жамоасини мағлуб этган Италия термаси турнирни бронза медали соҳиби сифатида якунлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг