Истеъмолчиларга сифатсиз музқаймоқ сотган компания 64 млн сўм маблағни қайтаради

20:50 24 Март 2025 Жамият
458 0

«X Xasanboy va xolod» МЧЖ истеъмолчиларга сифатсиз маҳсулот сотилганлиги сабабли 64 миллион сўм пулларни қайтарадиган бўлди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар қилди.

Қўмита томонидан ўтган йилнинг 15 августида ўтказилган назорат хариди тадбирида «X Xasanboy va xolod» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган «Хоттабыч» номли музқаймоқ санитария-эпидемиологик талабларга мос эмаслиги аниқланганди.

Ушбу музқаймоқ компаниянинг ўзи томонидан текширилганида ҳам сифатсиз эканлиги маълум бўлган. Шу сабабли, 2024 йил октабр ойида қўмита томонидан компанияга қонунбузарликни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилган.

Компания эса ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш учун судга мурожаат қилган. Бироқ шу йилнинг февраль ойида Тошкент туманлараро маъмурий суди даъво аризасини рад этди ва Рақобат қўмитасининг қарорини ўз кучида қолдирди.

Эндиликда компания истеъмолчиларга сифатсиз маҳсулот сотилгани учун 64 миллион сўм пул маблағини қайтариши керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер