Истеъмолчи сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотини 24 соат ичида бошқасига алмаштириб беришга ҳақли

15:04 07 Июль 2023 Жамият
360 0

Ўзига зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилган харидор, агар нуқсонлар сотувчи томонидан айтилмаган бўлса, ўзининг танлашига кўра сотувчидан (озиқ-овқат товарларига нисбатан харидор харид қилингандан кейин 24 соат мобайнида бундай ҳуқуққа эга бўлади) қуйидагилардан бирини талаб этишга ҳақли:

— айнан шундай маркадаги (модель, артикулдаги) товарга алмаштиришни;

— харид нархини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқа марка (модель, артикул)даги айнан шундай товарга алмаштиришни;

— харид нархи мутаносиб равишда камайтирилишини;

— товарнинг нуқсонлари дарҳол бепул бартараф этилишини;

— товарнинг нуқсонларини бартараф этиш харажатлари қопланишини.

Бунда харидор зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилганлиги оқибатида ўзига етказилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер