Истанбулдаги бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларга жиддий огоҳлантириш билан чиқди
Сўнгги пайтларда айрим жиноий гуруҳлар Ўзбекистон фуқароларига катта пул мукофоти ваъда қилиб, уларни Европа Иттифоқига, асосан Грецияга ноқонуний муҳожирларни денгиз орқали ўтказишда воситачи сифатида ишлатишга ҳаракат қилишмоқда, деб хабар бермоқда Истанбулдаги бош консулхона.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда бундай ноқонуний фаолиятга жалб қилинган фуқаролар Туркия қонунчилигига кўра, жиноий жавобгарликка тортилиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилиши белгиланган.
Шунингдек, Бош консулхона айни вақтда Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний миграцияга кўмаклашишнинг оқибатларидан огоҳлантирган.
Унга кўра, ноқонуний миграцияни амалга оширишда кўмаклашиш 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш, оғир жарималар ва депортация, Туркияда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш ҳамда Туркия ва Европа мамлакатларига кириш тақиқлари билан жазоланишлари мумкин.
«Бош консулхона фуқароларимиздан турли ноқонуний ваъда ва тавсияларга ишонмасликни қатъий тавсия қилади», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг