Исроил ва Канадага ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди
Хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.Р. танишлари И.К. ва У.Ш. билан «Ж.И.» МЧЖни ташкил этиб, 2024 йилнинг сентябрь ойида 16 нафар фуқарони Исроил давлатига ишга юбориши эвазига жами 74 550 АҚШ доллари ва 22,5 миллион сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Бошқа бир ҳолатда, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Д.Т. фуқаролар Х.У. ва Д.Н.нинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида 44 000 АҚШ доллари эвазига Канада давлатига ишга юбориши ва виза олиб беришини айтиб, шундан 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг