Исроил қўшинлари Ҳасан Насруллоҳнинг эҳтимолий вориси жойлашган қароргоҳга 73 тонна бомба ташлади
Фото: AP
Исроил ҳарбий самолётлари “Ҳизбуллоҳ”нинг йўқ қилинган етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг эҳтимолий вориси жойлашгани тахмин қилинган Байрут чеккасидаги объектни бомбардимон қилди. Бу ҳақда Исроилнинг “Ynet” манбаси хабар тарқатди.
“Пайшанбадан жумага ўтар кечаси мамлакат ҳаво кучлари самолётлари “Ҳизбуллоҳ”нинг асосий разведка қароргоҳи бўлган Даҳия ҳудудидаги бункерга умумий оғирлиги 73 тонна бомба ташлади. Ҳасан Насруллоҳнинг вориси Ҳошим Сафий ад-Дин ўша пайтда ҳаракатнинг бошқа юқори мартабали аъзолари билан бирга мажмуада бўлган”, — дейилади манбада.
Исроил армияси Ливанда “Шимол ўқлари” операциясини ўтказмоқда. Ҳарбий ҳаво кучлари мамлакатнинг турли ҳудудларидаги “Ҳизбуллоҳ” манзиллари экани айтилган объектларга зарбалар бермоқда. 27 сентябрь куни Байрутдаги бир неча нишонга қилинган ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳаракатнинг юқори мартабали қўмондонлари ва унинг бош котиби Ҳасан Насруллоҳ йўқ қилинди. 1 октябрь куни Ливан жанубида қуруқликдаги операция бошланди.
Маҳаллий ОАВнинг Ливан соғлиқни сақлаш вазири Фирас Абдядга таяниб хабар беришича, 3 октябрь ҳолатига кўра, зарбалар қурбонларининг умумий сони 1974 кишини ташкил қилган.
Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг бир неча минг нишонига зарбалар берганини маълум қилди. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Исроил армияси 2006 йилдаги Иккинчи Ливан урушидан бери бундай шиддат билан ҳужум қилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг