Исроил Мадримов ўткир бронхитга чалинди
Супер ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримовнинг Украина вакили Сергей Богачукка қарши жанги бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.
Қайд этилишича, 29 ёшли ўзбекистонлик боксчининг бетоблиги, яъни ўткир бронхит бўлгани сабабли 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида режалаштирилган жанги бекор қилинган.
Саудия Арабистони кўнгилочар бошқармаси раҳбари Турки ал аш-Шайхнинг таъкидлашича, Мадримовнинг ўрнини британиялик боксчи Ишмаэл Салас эгаллайди. «The Dream» эса энди 22 февраль куни WБC вақтинчалик чемпиони Вержил Ортисга қарши кечадиган жангга тайёргарлик кўради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг