Исроил келишувга қарамай Ғазо секторига зарбалар берди
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри яқинида ҳаводан зарба берди. Бу ҳақда Исроилнинг давлат телерадиокорпорацияси «Kan» хабар қилди.
Манбага кўра, ҳужум ҲАМАС қаршилик ҳаракатининг аъзолари томонидан ўқ узилганидан сўнг амалга оширилган. Исроил томони «ушбу ҳаракат оташкесим қоидаларини бузиш» деб ҳисобламоқда.
Таъкидланишича, шу вақтда анклавнинг шимолидаги Бейт-Ханун ҳудудида ҳам шубҳали ҳолат қайд этилган: икки киши ҳарбий кучлар учун белгиланган чеклов чизиғини кесиб ўтган ва уларга нисбатан ҳаводан зарба берилган.
Исроил армияси ҳозирча ушбу хабарларга расмий изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 октябрь куни Исроил ва ҲАМАС делегациялари Миср, Қатар, АҚШ ҳамда Туркия воситачилигида Ғазо секторидаги можарони бартараф этиш бўйича билвосита музокараларни қайта бошлади. Ордан уч кун ўтиб, 9 октябрда томонлар АҚШ президенти Дональд Трамп илгари таклиф этган тинчлик режасининг биринчи босқичини амалга ошириш ҳақидаги келишувни имзолади. Ғазодаги оташкесим тўғрисидаги битим эса 10 октябрдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг