Исроил ва ҲАМАС музокараларининг биринчи куни ижобий нота билан якунланди

Исроил ва ҲАМАС ўртасида Мисрда қайта тикланган билвосита музокараларнинг биринчи куни душанба куни бўлиб ўтди. Манбаларга кўра, учрашувда муайян илгарилашга эришилган ва музокаралар сешанба куни ҳам давом этади.
Учрашув АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазодаги урушни тўхтатишга қаратилган 20 банддан иборат режаси бўйича келишувга эришиш умидлари фонида ўтди.
«Al Jazeera Arabic» маълумотларига кўра, Шарм ал-Шайхда ўтган музокаралар ижобий руҳда кечган ва музокараларнинг кейинги босқичи учун йўл харитаси ишлаб чиқилган.
ҲАМАС делегацияси воситачиларга Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумларини давом эттириши асирларни озод қилиш бўйича келишувларга тўсиқ бўлаётганини билдирган. Делегация таркибида ўтган ой Қатар пойтахти Доҳадаги Исроил зарбасидан омон қолган музокарачилар — Халил ал-Ҳайя ва Заҳир Жабарин ҳам иштирок этди.
Мисрнинг ҳукуматга яқин «Al-Qahera News» хабарига кўра, музокаралар чоғида асосий эътибор асирларни алмашиш, ўт очишни тўхтатиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказиш масалаларига қаратилган.
АҚШ томони, айниқса, исроиллик гаровдаги шахсларни озод қилиш масаласини тезлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда уларнинг тўлиқ рўйхати кўриб чиқиляпти.
Шу билан бирга, душанба куни музокаралар давом этаётган пайтда Исроил Ғазога ҳаво ҳужумлари уюштирди. Маълумотларга кўра, зарбалар оқибатида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлган, улар орасида гуманитар ёрдам сўраб келган уч нафар шахс ҳам бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Доллар курси тушишда давом этмоқда
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг