Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода ҳалок бўлганлар сони 42 мингдан ошди

14:39 09 Октябр 2024 Дунё
196 0

Фото: AP

2023 йилнинг 7 октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 42 мингдан ошган, Бу ҳақда анклав соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик баёнотига кўра, сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторидаги шифохоналарда 45 киши ҳаётдан кўз юмган ва яна 130 нафар яраланган инсон олиб келинган.

“Ўтган йилнинг 7 октябридан буён ҳалок бўлганлар сони 42 010 нафарга етди, 97 720 нафари жароҳат олган”, — дейилади баёнотда.

2023 йилнинг 7 октябрь куни Исроил Ғазо секторидан мисли кўрилмаган ракета ҳужумига учради. Шундан сўнг Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати жангарилари Исроил ҳудудларига кириб, ҳарбийлар ва тинч аҳолига қарата ўт очган ва 200 дан ортиқ одамни гаровга олган. Расмий маълумотларга кўра, ушбу ҳужумлар оқибатида 1,2 минг нафарга яқин одам ҳалок бўлган.

Кейин Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида тинч аҳоли манзилларига ҳужумларни ўз ичига олган “Темир қиличлар” операциясини бошлади. Яҳудийлар давлати анклавни тўлиқ блокадага олганини эълон қилди: сув, электр энергияси, ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш тўхтатилди. Ғазо сектори амалда жанубий ва шимолий қисмларга бўлиниб қолди. Айни пайтда Исроил ҲАМАСнинг сўнгги таянчи ҳисобланган Рафаҳда қуруқликдан операция ўтказмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер