«Исроил ҳукуматига босим қилинг»: АҚШ сенаторлари давлат котиби Марко Рубиога мурожаат йўллади
АҚШнинг 17 нафар сенатори давлат котиби Марко Рубиога мурожаат қилиб, Исроилга босим ўтказиб, журналистларнинг Ғазога киришига рухсат бериш ва уларнинг ҳимоясини таъминлашни сўради. Бу ҳақида «Al Jazeera» нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра. АҚШ давлат котиби Марко Рубиога йўлланган мурожаатни Массачусетс штати сенатори Элизабет Уоррен, Виржиния штати сенатори Тим Кейн ва яна 15 нафар демократ сенаторлар имзолаган.
Демократ сенаторлар томонидан йўлланган мурожаатда Қўшма Штатлар Исроилга оммавий ахборот воситаларини тақиқлаш ва цензура қилиш, матбуот вакилларини нишонга олиш ёки таҳдид қилиш номақбул экани ва буни тўхтатиш кераклиги баён қилинган.
«Биз сизни Ғазодаги журналистларни ҳимоя қилиш ва халқаро оммавий ахборот воситаларининг ҳудудга киришига рухсат бериш учун Исроил ҳукуматига босим ўтказишингизни сўраймиз», — дейилади сенаторлар баёнотида.
Маълумот учун, ўтган ҳафтада Исроил ҳукуматининг Ғазога қилган ҳужумлари оқибатида «Al Jazeera» телеканалининг тўрт нафар журналисти, жумладан, мухбир Анас аш-Шариф, шунингдек, икки мустақил журналист ҳалок бўлган. Ушбу ҳолат халқаро норозиликларга сабаб бўлган.
АҚШ сенаторлари томонидан давлат котиби Марко Рубиога йўлланган ушбу мурожаатда мазкур ҳужум қораланган ҳамда унинг ҳарбий мақсади ҳақида ишончли тушунтириш бўлмаса, Исроил Ғазодаги азоб-уқубатлар кўламини бутун дунёга кўрсатган журналистларни нишонга олиш ва ўлдиришни очиқ тан олаётганидан далолат беради.
Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога қилган босқинлари оқибатида камида 62 минг 192 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. 157 минг 114 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохоналарга ётқизилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг