Исроил Эрон кампаниясидан сўнг Покистонга ҳужум қилади
Иллюстратив фото
Эрон билан можаро тугагач, Исроил Покистонга ўтиши мумкин ва бу мамлакатнинг ядровий иншоотларига зарбалар беради. Бу ҳақда исроиллик сиёсатшунос Меир Масри маълум қилди.
«Эрон кампаниясидан сўнг биз Покистон ядро дастурини йўқ қилишга уриниб кўришимиз мумкин», — деб ёзди эксперт.
Бундан олдин америкалик демократ сиёсатчи Марк Уорнер АҚШ Миллий разведкаси Эрон ядровий қурол яратиш устида ишлаётганига оид ҳеч қандай далил топмаганини айтган эди. Унинг таъкидлашича, март ойида АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард Эрон бомба яратиш бўйича ҳеч қандай қадам ташламаганини билдирганди. Уорнернинг сўзларига кўра, разведка маълумотлари ўшандан бери ўзгармаган.
Сиёсатчи, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампни Эрон барча разведка маълумотларига эътибор бермай, ядровий қурол ишлаб чиқаётганини таъкидлаб туриб олганида айблади.
Бир кун аввал Трамп Теҳронни таслим бўлишга чақирган эди. Оқ уй раҳбари, агар бу амалга ошмаса, АҚШ Эрондаги «барча ядровий нарсаларни портлатиб юбориши» ҳақида огоҳлантирди. АҚШ етакчиси Эроннинг «ёмон ниятлари» борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Эрон расмийлари 40 йил давомида АҚШ, Исроил ва ўзларига ёқмайдиган ҳар қандай одамни йўқ қилишга ваъда берган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг