Иштихон ва Нукус туманларида ноқонуний валюта айирбошлаш фаолияти билан шуғулланиб келган фуқаролар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ИИБ, Миллий Гвардиянинг Иштихон туман бўлимлари ҳамда ДХХнинг Қўшработ тумани бўлинмаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Т. 5 минг АҚШ долларини фуқаро Н.га 55,5 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департамент ҳамда ИИБнинг Нукус тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.С. 2,8 минг АҚШ долларини 31,2 млн. сўмга фуқаро С.га сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида унинг ёнидан жами 3 минг АҚШ доллари, 34,8 минг россия рубли, 10 евро, 100 БАА динари, 5 турк лираси ва 1,2 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, юқоридаги фуқароларнинг ҳаракатлари бўйича олиб борилган тезкор кузатувларда улар доимий равишда валюта қимматликларини қонунга зид равишда айирбошлаш фаолияти билан шуғулланиб келганликлари маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177˗моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракталари ўтказилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, чет эл валютасини айирбошлашни фақат банк муассасаси ёки унинг шаҳобчалари орқали амалга оширишингизни сўраб қоламиз, бу билан нафақат ўзингизни асраган бўласиз, балки қалбаки валюта қимматликларига дуч келишни олдини оласиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг