Ишонч ва ҳаётдан розилик ифодаси

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб эл-юртимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк тарихий воқеа – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик тўйига бағишланган маросим ва тадбирлар давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Янги Ўзбекистон орзуси, бугунги кунларимизга нисбатан айтганда, ҳозирги даврнинг тақозоси, унинг асл қиёфасини, ҳаракатлантирувчи кучлари ва омилларини белгилайдиган ғоявий-маънавий асос, халқимизга хос яратувчанлик шижоати ва кенг кўламли ислоҳотларимизнинг яққол ифодасидир».
Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига юртдошларимиздан келаётган кўплаб миннатдорлик мактубларида ҳам эл-юртимиз ҳаётидаги тарихий ўзгаришлар кенг эътироф этилаётгани, мамлакатимиз раҳбарининг мустақилликнинг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида баён қилинган фикрлар, хусусан, 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида таълим, суд тизими, тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида илгари сурилган янги ғоя ва ташаббуслар фаол қўллаб-қувватланаётганини кузатиш мумкин.
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри Қизилқум маҳалласида яшовчи
Нукуслик Гулжаҳон Жамолова йўллаган мактубда “бу йил бизнинг
Ҳақиқатан ҳам, давлатимиз раҳбарининг байрам нутқида айтиб ўтилганидек, ўтган даврда «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойил барча бўғиндаги раҳбарлар учун фаолият дастурига айлангани, вазир ва ҳокимлар, депутат ва сенаторлар, раҳбар ва мутасаддилар, буюк шоиримиз Чўлпон айтганидек, халқ ичига кириб, халқдан куч олиб, янги ёндашув асосида халқимизга хизмат қилаётгани демократик ислоҳотлар натижадорлигини таъминлашда энг муҳим ва ҳал қилувчи омил бўлмоқда. Виртуал қабулхона ва Халқ қабулхоналарига ҳар куни келиб тушаётган юзлаб миннатдорлик хатларида ҳам “мен билан учрашишди”, “мени тинглашди”, “муаммомни жойида ҳал қилишди” каби ибораларга тез-тез дуч келамиз. Айтайлик, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани «Бектўпи» маҳалла фуқаролар йиғини Бектўпи кўчаси 2-уйда яшовчи Заҳро Ёқубова доимий дори-дармон билан таъминланаётгани, Олмазор тумани Чиғатой дарвоза маҳалласидан
“Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Тўрт фарзандим билан 13 йил ижарада кун кечирдим. Давлатимиз бизни ҳеч қачон ўз ҳолимизга ташлаб қўймади. Ҳар доим ҳолимиздан хабар олиб туришди. Мана, яқинда бизга ижтимоий уй ажратишди. Бу кошонанинг ҳар бир қаричи биз учун азиз, қадрли. Халқимизнинг «ўз уйим – ўлан тўшагим», деган мақоли мағзини энди тушуниб етаётгандекмиз. Агар Сиз шундай инсонпарвар, халқчил сиёсатни йўлга қўймаганингизда, билмадим, биз ҳеч қачон уйли бўла олмас эдик. Ватанимиздан тоабад қарздормиз, фарзандларимни эл-юрт хизматига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялайман”, дейилади Самарқанд шаҳри Нурли келажак маҳалласида яшовчи Гулноза
Хоразм вилояти Шовот тумани Бўстон маҳалласида яшовчи Дармон Нажимова, Тупроққалъа тумани
Айниқса, эл-юрт озодлиги йўлида курашган буюк аждодимиз Жалолиддин Мангуберди хотирасига бағишлаб Урганч шаҳрида муҳташам ёдгорлик мажмуаси бунёд этилгани Ватанга садоқат, фарзандлик меҳри ва иймон-эътиқод билан хизмат қилишнинг рамзи бўлгани таъкидланади. “Султон Жалолиддиннинг 25 метрли муаззам ҳайкали ҳамиша мустақиллик қадрини, эркин ва озод яшаш бахт-саодатини, Янги Ўзбекистонда наинки бугунги авлодга мансуб инсонлар, балки буюк аждодларимиз хотираси ҳам азиз эканини бизга ҳамиша эслатиб туради”, дейилади.
Шовот тумани Оқкўл маҳалласидаги 15-мактабнинг «Ёш шахматчилар» тўгараги раҳбари
“Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек
Албатта, фахр-ифтихор, шукроналик ва миннатдорлик туйғуларига тўла бундай самимий дил сўзларини, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар, туб ўзгариш ва ислоҳотлар юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни яна кўплаб келтириш мумкин. Давлатимиз раҳбари номига йўлланган бу мактублар билан танишар эканмиз, жонажон Ватанимизнинг турли ҳудудларида яшаётган, ҳар хил соҳа ва тармоқларда меҳнат қилаётган кўпмиллатли халқимизни Ўзбекистоннинг бугуни ва келажагига бўлган қатъий ишонч, ягона аҳил оила, ягона халқ туйғуси, мамлакатимиз
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида тайёрланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг