Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.А. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 18,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.И. фуқаро Т.У.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли Поп туман темир йўл корхонасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг