Ироқ Бош вазирига суиқасд уюштирилди

13:37 07 Ноябрь 2021 Дунё
1335 0

6 ноябрь куни, якшанбага ўтар кечаси Бағдодда миналанган учувчисиз самолёт ёрдамида Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Козимийнинг ҳаётига суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда “BBC” хабар берди.

Маҳаллий телеканаллар хабарига кўра, оқибатда ўн нафар қўриқчи яраланган. Ҳукумат раҳбари жароҳат олмаган.

Бош вазир Twitter орқали ҳаммаси жойида экани ҳақида ёзди:

“Ҳаммаси жойида. Шукр, мен халқ орасидаман ва Ироқ учун тинчлик ҳамда хотиржамликни сақлашга чақираман...”

АҚШ Давлат департаменти ҳужумни қоралади ва уни “ошкора террорчилик ҳаракати” деб атади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?