Ирландия ва Испания 21 май куни Фаластин давлатини тан олиши мумкин
Ирландия, Испания ва Европа Иттифоқига аъзо бошқа қатор давлатлар Фаластин давлатини тан олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Ирландия миллий телерадиокомпаниясига таяниб, «Reuters» хабар берди.
Қайд этилишича, Ирландия ва Испания, шунингдек, Словения ҳамда Малта ўртасидаги алоқалар Фаластин давлатчилигини биргаликда тан олиш мақсадида фаоллашган.
Яъни мазкур давлатлар эртага, 10 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан фаластинликларнинг БМТга тўлақонли аъзо бўлиш ҳуқуқига эга деб тан олиниши тарафдори.
Маълумот учун, 1988 йилдан бери БМТга аъзо 193 давлатдан 139 таси Фаластин давлатини тан олган. Испания ва Ирландия эса узоқ вақтдан бери Фаластин давлатчилиги ҳуқуқлари бўйича ҳаракат қилиб келмоқда.
Бироқ Исроил ушбу давлатларнинг режасини «терроризм учун мукофот» деб атаган ҳамда мазкур ҳаракатлар Ғазо можаросини музокаралар йўли билан ҳал қилиш имкониятларини камайтиришини айтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг