Иқтисодий таъсири паст ҳолатлар бўйича биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектларига жавобгарлик чоралари қўлланмаслиги белгиланмоқда

13:21 23 Январь 2024 Сиёсат
340 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси билан «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга давлат ёрдамини беришни назарда тутувчи лойиҳалар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан мажбурий тартибда келишиб олинишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Шунингдек, асосий фаолияти табиий монополия бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар табиий монополиялар соҳасида фаолият олиб борганда улар табиий монополия субъектлари ҳисобланмаслиги, бунда, ушбу хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархлар (тарифлар) асоссиз оширилиши ёки нотўғри қўлланилиши, тадбиркорлар ва истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларининг камситилиши каби ҳолатларда уларга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари қўлланилиши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, иқтисодий таъсири паст ҳолатлар бўйича биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектларига жавобгарлик чораларини қўлламаган ҳолда, профилактик тушунтириш тадбирларини амалга ошириш белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан рақобат соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мувофиқлаштирилади, товар ва молия бозорида соғлом рақобат муҳити таъминланишига хизмат қилади.

Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер