Инвестиция воситачиси фаолияти тўхтатиб турилганда, депозитар операциялар бўйича ҳаракатлар тартиби белгиланди
Адлия вазирлиги «Инвестиция воситачиси фаолияти тўхтатиб турилган ва тугатилган тақдирда, депозитар операциялар бўйича ҳаракатлар тартиби тўғрисида»ги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3727, 18.12.2025 й.). Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, инвестиция воситачисининг лицензияси тўхтатиб турилганда, у депозитар операцияларни тўхтатади ҳамда бу ҳақида 2 иш кунида ОАВ ва фонд биржасининг веб-сайтида эълон қилади.
Инвестиция воситачиси унинг лицензияси тугатилганда ёки бекор қилинганда, депонентларнинг ҳисобварақларидан кўчирмаларни шакллантиради ва фаолияти тугатилганлиги тўғрисидаги хабарномани депонентга юборади.
Депонент хабарнома 1 ҳафта муддатда тугатилаётган инвестиция воситачисига ўз қимматли қоғозларини бошқа инвестиция воситачисига ўтказиш тўғрисида топшириқ беради.
Депонент томонидан бундай топшириқ тақдим этилмаганда, инвестиция воситачиси қимматли қоғозларни «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга ўтказади.
Шунингдек, «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга вақтинча сақлаш учун топширилган қимматли қоғозларни 1 кун ичида депонент танлаган инвестиция воситачисига ўтказиб бериш орқали депонентларга қайтаради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг