"Инсон учун” — инклюзив югуриш марафонига старт берилди

16:07 04 Апрель 2025 Жамият
69 0

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Жиззах вилоятида “Инсон учун” инклюзив югуриш марафонига тантанали тарзда старт берилди.

Марафонда 300 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этди. Улар спорт орқали ўз салоҳиятларини кўрсатиш, янги дўстлар топиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш имкониятига эга бўлишди.

“Инсон учун” марафони иштирокчилари қуйидаги 4 йўналиш бўйича, аёллар ва эркаклар алоҳида баҳоланиб, тақдирланди:

- кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар;

- кар ва заиф эшитувчилар;

- ақлий ривожланишда ортда қолганлар;

- ҳаракат таянчи шикастланганлар ва бошқалар.

“Инсон учун” инклюзив югуриш марафони республиканинг барча ҳудудида ташкил этилади.

Кейинги манзил – Сирдарё вилояти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?