Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестри очиқ ҳолда юритилади
Ҳукумат қарори билан «Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида»ги низоми тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Мазкур Низом инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи такрорланадиган ва долзарблигини йўқотган омилларни бекор қилиш ҳамда эълон қилиб бориш жараёнларини қамраб олади.
Жумладан, назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва ошкораликни таъминлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлар фаолиятини ноқонуний тўхтатиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда давлат томонидан назорат қилиш тизимининг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини таъминлаш ушбу реестрни юритишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Шунингдек, мазкур Низом инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини ҳам белгилайди.
«Реестр Адлия вазирлиги томонидан «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида барча учун очиқ ҳолда белгиланган шаклда юритилади», дейилади хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг