Инсоф – инсоннинг зийнати
Иллюстратив фото
Халқимиз азал-азалдан бир-бирига суянчиқ, елкадош. Хоҳ яхши кун, хоҳ ёмон кун бўлсин, ўз яқинларини ярим йўлда ташлаб қуймаган. Адолат, тўғрилик, инсоф каби фазилатлар бир-бирига яқин маъноларни ифода этсада, аммо келиб чиқиш ва аслий маънолари жиҳатидан ушбу сўзлар ўртасида нозик фарқлар бор. Инсоф сўзи луғатда «ўзига ярмини олиб, бировга ярмини бериш» маъносини англатади. Демак, инсоф фақат ўзини ўйламасдан, ўзгаларнинг фойдасини ҳам кўзлаш демакдир.
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг «Қўриқхона» шеърида шундай сатрлар бор:
Инсоф йўқолмасин, ўранг мустаҳкам,
То уни юзсизлик этмасин хароб.
Инсон қачонки ўз фойдасини ўйламай бировларга беминнат ёрдам берса, ўзига раво кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўрса инсоф унинг улуғ зийнатига айланади. Жамиятимизда бундай инсонлар кўп: ёрдам сўраб борсангиз қўлидан келганича оғирингизни енгил қилади, сизнинг фойдангизни кўзлаб иш юритади
Лекин шундай инсонлар ҳам борки, ҳар қандай вазиятда ўз моддий манфаатини кўзлайди. Мисол учун, дўкондан 1 килограмм гўшт олиш учун борасиз. Сотувчи эса 900-950 грамм қилиб ўлчаб беради. Сиз буни ё, биласиз, ёки билмайсиз. Билсангиз ҳам 50-100 грамм учун жанжаллашгингиз келмайди. Сотувчи ўша арзимас миқдорлар йиғиндисидан қолган умумий миқдорга кўз тикади. Шу билан ўша гўштдан уриб қолган сотувчи аслида ўзини пастга ураётганини, ўз инсофи ва виждонини ҳақир нарсага алмаштираётганини фарқламайди.
Бугун бозорларимизда нон, шакар ва бошқа маҳсулотлар нархи бироз кўтарилганини баҳона қилиб, баъзи сотувчилар нархни сунъий оширишга сабабчи бўлмоқдалар. Бу ҳолатда савдогар беш-тўрт сўм кўпроқ пул топар, лекин топгани инсоф мезонларига тўғри келмаслигини ўйлаб кўришса яхши бўларди. Зотан, халқимизда «Инсофи борнинг баракаси бор» деган гап бежиз айтилмаган.
Аслида инсоф ҳалоллик, тўғрилик, адолатлилик каби хислатларнинг асосини ташкил этади. Қачонки, ҳалол меҳнат қилсак, жамиятга фойдам тегяптими дея, фикрласак ва шунга интилсак, нур устига нур бўлар эди.
Нозима ҒАФУРОВА, ЎзДЖТУ талабаси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг