Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркия Фанлар академияси қўшма докторантура дастурини йўлга қўяди
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Туркия Фанлар Академияси Президенти проф. Музаффер Шекер билан учрашди.
Учрашувда томонлар ўртасида илм-фан ва инновациялар соҳасида, хусусан, физика-математика, биология ва кимё соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар қуйидаги масалалар бўйича келишувга эришдилар:
— икки томондан «3+3» (уч киши турк томонидан, уч киши ўзбек томонидан) форматда молиялаштирадиган Туркиядаги илмий ва таълим муассасаларида докторантура дастурини йўлга қўйиш;
— келгуси йилдан докторантлар сонини «5+5» форматига ва босқичма-босқич янада кенгайтиришга эришиш;
— Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида Туркия Фанлар академияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси ўртасидаги илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
— 2022 йилдан бошлаб 20 нафар олимларнинг Туркиядаги қисқа муддатли илмий малака ошириш курсларини ташкил этиш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг